12 млрд сўм “растрата” қилинган “Андижоннефть”га янги раҳбар тайинланди

Жамият

image

“Ўзбекнефтегаз” АЖнинг ҳудудий тузилмасида раҳбарлик лавозимига тайинлов амалга оширилди. Бу ҳақда компания Матбуот хизмати хабар берди.

Жалолиддин Мансурович Бекмуродов “Андижоннефть” АЖ Бошқаруви раиси вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.

Бунгача Жалолиддин Бекмуродов “Ўзбекнефтгаз”АЖда Бошқарма бошлиғи вазифасини бажариб келган.

Эслатиб ўтамиз, “Андижоннефть” акциядорлик жамияти фаолияти юзасидан қўзғатилган жиноят иши доирасида ўтказилган текширувда 12 млрд 825 млн сўмлик талон-тарожлик аниқланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

тайинлов Андижоннефть Жалолиддин Бекмуродов

Баҳолаганлар

148

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг