12 баллик тизим фақат “ГАИ” жарима ёзганда ҳисобланади
Жамият
−
25 Февраль
7868Аввалроқ, жарима баллари 12 баллдан ошса, ҳайдовчи транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши маълум қилинганди. 12 баллик тизим фақат йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан тузилган далолатномалар асосида ҳисобланади. Бу ҳақда бугун, 25 февраль куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати раҳбарияти иштирокида ўтказилаётган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Матбуот анжуманида қайд этилишича, 12 баллик тизим фақат ЙҲХ ходимлари томонидан тузилган далолатномалар асосида ҳисобланади. Кўчадаги техник воситалар орқали тузилган далолатномалар бундан мустасно.
Шунингдек, мастлик ҳолатидаги шахсни транспорт воситасини бошқаришига йўл қўйиш ёки бошқаришни унга топшириш, 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Бу Жиноят кодексининг 261-1-моддасида қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахснинг транспорт воситасини бошқариши, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, ушбу шахс жиноий жавобгарликка тортилиши хабар қилинганди.
LiveБарчаси