Францияда чўчқа антитаналаридан олинган вакцина синовлари бошланди

Олам

image

Францияда Xenothera биотехнология компанияси томонидан ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши вакцинанинг клиник синовлари бошланди. 

Таъкидланишича, мамлакатда Xav-19 деб номланган вакцина синовдан ўтказилмоқда. 

Ушбу вакцина чўчқа антитаналаридан олинган поликлонал антитаналардан иборат. Улар глико-муҳандислиги билан инсонийлаштирилган антитаналарга алмаштирилган. 

Қайд этилишича, синовлар Нант университети шифохонаси ёрдамида амалга оширилмоқда. 

Маълумот ўрнида, Париж COVID-19 га қарши Россия ва бошқа хорижий вакциналарга қизиқиш билдираётган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

вакцина коронавирус

Баҳолаганлар

61

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг