101, 102, 103 ва 104 ягона қисқа рақамга ўзгариши мумкин
Жамият
−
04 Январь 2020
23355Тошкент шаҳрида фавқулодда вазиятли ҳолатларда қўнғироқ қилинадиган ягона қисқа рақам тизимини яратилиши мумкин. Баҳодиров Нодир Баҳодирович исм-шарифли фойдаланувчи шу мазмундаги петицияни “Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталига жойлаштирди.
Инновациялар ва АКТ йўналишидаги мурожаатда қайд этилишича, Тошкент шаҳри аҳолисига қулайликлар яратиш мақсадида “Ақлли шаҳар” (Умный город) концепциясига қўшимча тарзда турли фавқулодда вазиятли холатларда қўнғироқ қилинадиган телефон рақамларини (101, 102, 103, 104) ягона рақамга бирлаштириш лозим.
Унга кўра, ўзини йўқотиб қўйиши натижасида рақамларда адашиш ёки тегишли рақамни ёддан чиқариб бир неча ташкилотларга қўнғироқ қилиши ва вақт йўқотишига сабаб бўлмоқда.
Ягона рақамга қўнғироқни амалга ошириш уч тилда сўзлай оладиган оператор хизматидан фойдаланишни таъминлаб, операторнинг фуқародан авария тафсилотларини аниқ ўрганиши, замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда, буюртма қабул қилиш жараёнида қўнғироқ қилувчининг жойини тез аниқлаши авария жойигача бўлган қисқа йўналишни танлашини таъминлайди.
Фуқаро билан сухбатлашгандан сўнг оператор ўт ўчириш хизматига, ёнғинда жабрланувчилар бўлса, тез ёрдам хизматига ўзи қўнғироқни амалга оширади ҳамда ўрганилган маршрут ва қолган маълумотларни тақдим қилади. Шунингдек, оператор ижрочини назорат қилади ва ҳисоботини олиб, мониторингини юритиши ҳам мумкин.
Шу сабабли, Тошкент шаҳар аҳолиси учун фавқулодда вазиятли ҳолатларда қўнғироқ қилинадиган ягона қисқа рақам тизимини яратишни таклиф қилинган.
Мурожаат остида қолдирилган изоҳларда қисқа рақам Республика миқёсида ишга туширилиши лозимлиги таъкидланган. Шунингдек ITU стандартларига кўра, фавқулодда ҳолатлар учун ягона қисқа рақам “112” ёки “911” бўлиши кераклиги ҳам қайд этилгин.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь