100 миллион сўмлик телевизорларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Жамият 2750
image

Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида навбатдаги тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида “Наманган-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро Н.А. бошқарувидаги “ISUZU” русумли юк автотранспорт воситаси тўхтатилган. Машина белгиланган тартибда текширувдан ўтказилган.

Маълум бўлишича, автомашина юкхонасидаги пишириқ қутилари ортига ҳужжатлари бўлмаган ва божхона расмийлаштирувидан ўтказилмаган 80 дона телевизор борлиги аниқланган. Уларнинг қиймати 100 миллион сўмлиги айтилмоқда.

“Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда”, дейилади хабарда.

Сарвар Анвар ўғли

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 64
Рейтинг: 3.1
t
×