100 миллион! Коронавирусга чалиниш бўйича янги антирекорд кутилмоқда

Олам 6277
image

Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 99 млн 830 минг 738 нафарни ташкил этмоқда. 

Жаҳон миқёсида COVID-19 касаллиги асоратлари оқибатида вафот этганлар сони 2 млн 140 минг 313 нафарга етган. Шунингдек, 71 млн 829 минг 732 киши ушбу касалликни енгган. 

АҚШ коронавирус юқтирган ва касалликдан вафот этганлар сони бўйича етакчи мамлакат бўлиб қолмоқда. Океан орти мамлакатида COVID-19 юқтирганларнинг умумий сони 25 млн 702 минг 125 нафарга етган. 429 минг 490 киши вафот этган ва 15 млн 409 минг 639 киши соғайган. 

Инфекция юқтирганлар сони бўйича дунёда иккинчи ўринда Ҳиндистон бормоқда. Ҳинд диёрида пандемия бошланганидан бери тасдиқланган ҳолатлар сони 10 млн 668 минг 674 тани ташкил этмоқда. 153 минг 508 киши вирус қурбони бўлган, шунингдек, 10 млн 330 минг 84 киши соғайиб кетган. 

Коронавирус юқтирганлар сони бўйича Бразилия дунёда учинчи ўринни эгаллайди. Мамлакатда пандемия даврида 8 млн 844 минг 600 нафар киши коронавирусга чалинган. Шундан 217 минг 81 киши вафот этган, 7 млн 653 минг 770 киши касалликни енгган. 

Сўнгги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 78 минг 429 нафарни ташкил этмоқда.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 202
Рейтинг: 3
Теглар
t
×