100 кун. Ғазода бугунгача қанча одам ўлгани айтилди
Олам
−
15 Январь
41582023 йилнинг 7 октябрь куни Яқин Шарқда кескинлик кучайганидан бери Ғазо секторида камида 24 100 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ғазо сектори Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, жами 60 834 киши жабрланган. Исроил армиясининг ҳаракатлари оқибатида сўнгги 24 соат ичида Ғазода 132 киши ҳалок бўлган, яна 252 киши жароҳатланган.
Баёнотда айтилишича, жанглар оқибатида вайрон бўлган бинолар остида ва Ғазо йўлларида кўплаб қурбонларнинг жасадлари қолмоқда. Қутқарувчилар ва маҳаллий фуқаро муҳофазаси ходимлари уларни қутқариб улгурмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 10 январь куни Ғазода вафот этганлар 23 мингдан ошганди.
LiveБарчаси