100 кун. Ғазода бугунгача қанча одам ўлгани айтилди
World
−
15 January 2024 6009 1 minute
2023 йилнинг 7 октябрь куни Яқин Шарқда кескинлик кучайганидан бери Ғазо секторида камида 24 100 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ғазо сектори Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, жами 60 834 киши жабрланган. Исроил армиясининг ҳаракатлари оқибатида сўнгги 24 соат ичида Ғазода 132 киши ҳалок бўлган, яна 252 киши жароҳатланган.
Баёнотда айтилишича, жанглар оқибатида вайрон бўлган бинолар остида ва Ғазо йўлларида кўплаб қурбонларнинг жасадлари қолмоқда. Қутқарувчилар ва маҳаллий фуқаро муҳофазаси ходимлари уларни қутқариб улгурмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 10 январь куни Ғазода вафот этганлар 23 мингдан ошганди.
Live
AllSuyultirilgan gaz narxi 15 – noyabrdan oshadi
02 November
Floridada samolyot halokatga uchradi
02 November