10 йилгача қамоқ ёки 11 150 000 сўм. Ўзбекистонда карантинни бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилди

Жамият

image

Ўзбекистонда карантин қоидаларини бузганлик учун жарима 11 миллион 150 минг сўмгача оширилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари Эркин Йўлдошев маълум қиляпти. 

“Куни кеча бўлиб ўтган Сенат ялпи мажлисида карантин қоидаларига риоя этмаслик учун жазо чораларини кучайтиришга қаратилган Қонун маъқулланди.

Эндиликда карантин қоидаларини бузганлик учун маъмурий жарима миқдори фуқаролар учун — 6 690 000 сўмгача, мансабдор шахслар учун — 11 150 000 сўмгача оширилди.

Жиноий жазо ҳам кучайтирилиб, 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш, аҳоли орасида ваҳима чиқариш учун ҳам — жиноий жавобгарлик белгиланди”, дейди Эркин Йўлдошев.

Эслатиб ўтамиз, 25 март ҳолатига кўра Ўзбекистонда 90 киши жавобгарликка тортилган бўлар, улардан 87 нафарига маъмурий, 3 нафарига жиноий иш қўзғатилган. Мамлакатда қарийб 30 минг киши карантинга олинган. 


Мақола муаллифи

Теглар

карантин коронавирус

Баҳолаганлар

884

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг