10 йилдан кейин Ўзбекистон Тожикистоннинг Сўғд вилоятига газ етказиб беришни тиклади

Жамият 4753
image

Ўзбекистон 10 йиллик танаффусдан кейин Тожикистоннинг Сўғд вилоятига табиий газ етказиб беришни тиклади. Бу ҳақда Asia Plus “Сомон Сўғдгаз” ЁАЖ директори Абдулҳаким Сўфиевга таяниб хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, импорт қилинаётган газ тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига мўлжалланган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, импорт қилинаётган бир куб метр ўзбек гази 2 сомонидан баҳоланади.

“Ҳозир ишчилар газ қувурларини ётқизишни бошлаб юборган ва яқин кунларда Хўжанднинг кичик ва ярим саноат корхоналари табиий газ билан таъминланиши мумкин. Келишувга кўра, Ўзбекистон томони 1 000 кубометр табиий газни Тожикистонга 130 долларга сотишга тайёр, бу жуда арзон. Ўн йил олдин худди шу миқдордаги ёқилғининг нархи 340-360 долларни ташкил этган”, деган Сўфиев.

Сўфиев Сўғд вилоятида 800 километрдан ортиқ, Хўжандда эса 400 кмдан ортиқ газ қувури борлигини таъкидлаган. Шаҳарда Совет давридан қолган эскирган қувурларни тиклаш ишлари ниҳоясига етмоқда.

“Биз турар-жой биноларигача қувур ётқизамиз, қолганини аҳолининг ўзи бажаради. Фақатгина Хўжанд шаҳрида 400 дан ортиқ газ қудуқлари мавжуд, уларнинг қувурлари тўлиқ алмаштирилган. Йил охирига қадар Хўжанд аҳолиси табиий газ билан таъминланади ва ҳозир саноат корхоналарига газ етказиб берилди. Шунингдек, яқин келажакда биз Гулистон, Бўстон ва Бобожон Ғофуров вилоятлари аҳолисини газ билан таъминлаш ниятидамиз”, деган “Сомон Сўғдгаз” директори.

Аввалроқ, Душанбе аҳолиси ҳам табиий газ олаётгани ҳақида хабар берилган эди. Бироқ, Москва газ тақсимлаш компанияси якка тартибдаги уйларга табиий газ етказиб бериш тўғрисидаги маълумотни рад этди.

“Сўнгги ўн йил ичида душанбеликларнинг уйларига газ етказиб берилмади, чунки инфратузилма эскирган, чунки имкониятлар пайдо бўлиши билан уни янгилаш керак”, дейди “Душанбегаз” ОАЖ.

Компаниянинг қўшимча қилишича, Душанбедаги табиий газни фақат пойтахтнинг иссиқлик электр станциялари куз-қиш даврида олади.

Маълумот учун, Ўзбекистондан Тожикистонга табиий газ етказиб бериш 6 йиллик танаффусдан кейин 2018 йил апрель ойида тикланганди. 

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 105
Рейтинг: 2.9
t
×