10 йилдан буён Ўзбекистонда қидирувда бўлган шахс Туркияда ушланди
3-саҳифа
−
14 Январь 2025 7506 1 дақиқа
10 йилдан буён Ўзбекисонда автомобиль савдосида кўплаб фирибгарлик жиноятларини содир этганликда айбланиб қидирувда бўлган шахс Туркияда қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.
Қайд этилишича, Туркия ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида 2015 йилдан буён автомобиль олди-сотди соҳасида кўплаб фирибгарлик жиноятларини содир этганликда айбланиб, қидирувда бўлган 56 ёшли И.У.Б. Истанбул шаҳрида қўлга олинган ва жорий йилнинг 11 январь куни Бош консулхона ходимлари иштирокида Ўзбекистонга депортация қилинган.
“Ушбу шахснинг ҳатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ёхуд унинг қуйи тизимларига мурожаат қилиш сўралади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркияда ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликда тўрт йилдан бери қидирувда бўлган 26 ёшли Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган эди.
Live
БарчасиЭнди Саудияда туяларнинг ҳам паспорти бўлади
05 Февраль