10 та қонун ва 2 та кодекс талаблари Солиқ кодексига мослаштирилди

Жамият

image

Ўзбекистон Президенти “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунни имзолади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналида хабар қилинди.

Қонун билан 10 та қонун ва 2 та кодекс талаблари Солиқ кодексига мослаштирилди.

Хусусан, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунга ўзгартириш киритилиб, тадбиркорларни текширишнинг амалдаги тартиби бекор қилиниб, текшириш талаби Солиқ кодексига мослаштирилди.

Энди тадбиркорларни текшириш “хавфни таҳлил этиш” тизими натижалари асосида амалга оширилади.

Бундан буён солиқларнинг камерал текширувидан бошқа барча текширишлар электрон тизимда рўйхатга олинади.

Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатга олмасдан ўтказилган текширувлар қонунга хилофдир.

Ўтказилган текширувлар натижалари назорат қилувчи органлар томонидан текширувлар тугатилгандан кейин уч кун ичида Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимига киритилади.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


Мақола муаллифи

Теглар

Солиқ кодекси

Баҳолаганлар

65

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг