10-синф ўқувчиси иккинчи қаватдан тушиб кетди

Жамият 3934
image

Ижтимоий тармоқларда мактаб ўқувчиси директор ўринбосари сабабли иккинчи қаватдан тушиб кетгани ҳақидаги видеоёзув тарқалди.

Видеоёзувда Самарқанднинг Иштихон туманидаги 3-мактаб 10-синф ўқувчиси С.Қ. 28 декабрь куни мактаб директори ўринбосари туртиб юборгани учун иккинчи қаватдан қулаб, жароҳат олгани тасвирланган.

Ҳолат юзасидан Иштихон прокуратурасининг маълум қилишича, 28 декабрь куни соат тахминан 13:00 да С.Қ. туман тиббиёт бирлашмасининг қабул бўлимига ёпиқ КСТ, бош мия чайқалиши, ўнг билак суякларининг дистал охиридан ёпиқ синиб силжиши, чап чакка, чап ёноқ ва чап кўз атрофи юмшоқ тўқимасининг лат ейиши жароҳатлари билан келган.

3 январь куни С.Қ.нинг отаси Иштихон тумани ИИБ бошлиғи номига фарзанди жароҳат олгани юзасидан ариза билан мурожаат қилган. Ҳолат юзасидан ИИБ томонидан терговолди текширув олиб борилмоқда, текширувнинг бориши Самарқанд вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Шаҳноза Тўрамуротова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 128
Рейтинг: 3
t
×