Манбаси йўқ яхши ният фойда эмас, зарар – Жамшид Қўчқоров маблағ етишмовчилиги ҳақида (видео)
Жамият
−
01 Декабрь 2019
7833Кеча, 30 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг йигирма тўртинчи ялпи мажлисида Сенат раиси Танзила Норбоева ҳудудларда Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, “Ёшлар – келажагимиз” ва бошқа давлат дастурларини амалга ошириш учун маблағлар етмаётгани, чора-тадбирлар ижроси таъминланмай қолаётганини айтиб, бу борада маҳаллий бюджетларнинг имконияти етадими ёки республика бюджетидан ёрдам қилиш керакми, деб Молия вазири Жамшид Қўчқоровга мурожаат қилди.
Жамшид Қўчқоров саволга жавобан сўнгги 2-3 йилда жуда кўплаб дастурлар қабул қилинганини эътироф этди. Шу билан бирга, кўп ҳолларда маблағ етмаётган лойиҳа аслида бюджет дастурида инобатга олинмаган лойиҳа бўлиб чиқишини таъкидлади.
“Кўпинча маблағ етмаяпти деган жойимизда шу нарса нима учун етмаяпти бу объект ўзи бюджетда борми ёки йўқми деган савол туғилади. Яқинда Бош вазиримиз Абдулла Ниғматович селектрда бир мисол келтирди, Қашқадарёнинг Талимаржонида 45 млрд сўмлик иш бажарилган, ҳамма “уйларнинг томи очиқ, иш битмаяпти. Бюджетдан маблағ берилмабди” деб айтяпти. Нима учун берилмаган, бу объектнинг бюджетда манбаси йўқ.
Тўғрисини айтамиз, ўн балки эллик йил давомида йиғилиб қолган жуда кўп муаммолар бор. Буларни ҳаммаси ҳал бўлмаслигини давлатимиз раҳбари ҳам бир неча бор айтиб ўтган. Максимал ҳаммасининг чораси кўриляпти. Лекин ҳамма нарсани ҳам бирваракайига қилиш имкониятига эга эмасмиз.
Дастурга кирган объект бўладиган бўлса, уни қилиш имкониятига эгамиз. Дастурга кирмаган объект бўлса, олдин уни манбасини аниқлаб, кейин ҳаракат қилишимиз керак. Албатта, уша Талимаржондаги иш ҳам яхши ният билан бўлган. Лекин манбаси йўқ яхши ният фойда эмас, зарар”, деди Жамшид Қўчқоров Сенат раисига жавобида.
Молия вазири маҳаллий ҳокимликлар аҳоли талабидан келиб чиқиб, бюджетга киритмаган баъзи ишларни бажарган бўлиши мумкинлигини таъкидлаб, бу харажатлар учун аслида имконият йўқлигини айтиб ўтди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь