10 августдан иккинчи мутахассисликка ҳужжат қабул қилиш бошланади
Жамият
−
08 Август 2020
21458Олий таълим муассасаларида иккинчи мутахассисликка ҳужжат қабул қилиш 10 августдан онлайн тарзда бошланади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов маълум қилди.
Давлат комиссиясига иккинчи мутахассислик учун ҳужжат қабул қилиш жараёни жорий йилнинг 10-31 август кунлари ўтказилиши бўйича таклиф киритдик. Таклифимиз қаноатлантирилди. Ҳужжатлар қабул қилиниши кўрсатилган муддатларда онлайн тарзда амалга оширилади”, деди вазирлик вакили.
Қайд этилишича, иккинчи мутахассислик учун қабул квоталари белгиланмайди. Олий таълим муассасалари абитуриентлар сонига қараб суҳбат асосида имтиҳон ўтказади. Абитуриентлар сони камроқ бўлса, имтиҳонларсиз, тўғридан-тўғри қабул амалга оширилади.
Вазир Иномжон Мажидовнинг сўзларига кўра, иккинчи мутахассисликка қабул қилиш жараёни мураккаб бўлмайди. Ҳар бир олий таълим муассасаси абитуриентнинг салоҳиятини ўз мезонлари асосида баҳолайди, қанча талаба қабул қилишни ҳам ўзи ҳал қилади.