1 январдан йўлкира ҳақини тўлашда автоматлаштирилган тизимга ўтилади

Жамият

image

Бугун, 25 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий фойдаланиладиган транспортда йўловчи ташишда йўлкира ҳақини тўлашнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. 

Қарорга мувофиқ, умумий фойдаланиладиган транспортда йўловчи ташиш учун йўлкира ҳақини тўлашнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш босқичма-босқич:

•    Тошкент шаҳрида "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ ва "Тошкент метрополитени" УКнинг айрим йўналишларида кўрсатилган йўловчи ташиш хизматлари учун — 2020 йил 1 январдан бошлаб;
•    Нукус шаҳри ва вилоят марказларида йўловчи ташиш хизматлари учун — 2020 йил 1 августдан бошлаб;
•    республиканинг барча ҳудудида йўловчи ташиш хизматлари учун — 2021 йил 1 январдан бошлаб амалга оширилади.

Алоҳида фуқаролар тоифалари учун имтиёзли транспорт карталарини шахсийлаштириш ва карта таннархи бўйича сотиш давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилади.

Аҳолига транспорт хизмати кўрсатувчи юридик шахсларнинг  автоматлаштирилган тизимга уланиши йўловчи ташиш хизматлари кўрсатиш ҳуқуқини берувчи тендер (танлов) бўйича битимларда акс эттирилади.

Қарорга кўра, автоматлаштирилган тизим учун тарифларни белгилаш тартиби ишлаб чиқилади.

Унда, битта тўлов билан бир нечта транспорт ёки транспорт туридан фойдаланиш имконияти, йўналишдаги вақт ҳамда масофадан келиб чиққан ҳолда белгиланадиган тариф режаларини жорий этиш каби масалалар назарда тутилади.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Автобус йўлкира ҳақи Жамоат транспорти

Баҳолаганлар

80

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг