1 майдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи оширилди
Жамият
−
01 Май 2023
12578Бугун, 1 майдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори оширилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармонида белгилаб қўйилган.
Ҳужжатга кўра, бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори 7 фоизга оширилди.
Шунингдек, Ўзбекистон ҳудудида:
- меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 980 000 сўм;
- базавий ҳисоблаш миқдори – ойига 330 000 сўм этиб белгиланади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги фармонни имзолаганди эди.