1 мартдан Ҳукумат “Таъмирлаш-тиклаш хизмати” ДУКга катта ваколатлар бермоқчи

Local

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизат кўрсатиш вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди

Қарор билан Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармалари ҳузуридаги “Таъмирлаш-тиклаш хизмати” давлат унитар корхоналарининг фаолиятини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланади. 

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банк, республика тижорат банклари билан биргаликда:

2019 йил 1 мартдан бошлаб ажратилган кредит маблағлари ва мажбурий бадаллар ҳисобидан кўп хонадонли уй-жой фондини жорий ва мукаммал таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш (уй-жойларга техник хизмат кўрсатиш, ҳудудини сақлаш, куну-тун ишлайдиган диспетчерлик хизматини ташкил этиш) бўйича ишлар тегишли хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари, профессионал бошқарув компаниялари билан шартнома тузган ҳолда “Таъмирлаш-тиклаш хизмати” давлат унитар корхоналари томонидан амалга оширилиши чоралари кўрилади;

кўп қаватли уй-жойларни капитал ва жорий таъмирлаш ишларини кескин арзонлаштириш, замонавий қурилиш материалларни жалб этиш ва қурилиш ишлари сифатини кескин ошириш мақсадида тижорат банклар томонидан ажратиладиган имтиёзли кредитлар фақатгина “Таъмирлаш-тиклаш хизмати” давлат унитар корхоналари билан шартнома тузган хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига ажратиш механизми жорий этилади.

Қарор аввалида қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги вилоятлар, шаҳарлар ва туманларда ташкил этилган 102 та “Таъмирлаш-тиклаш хизмати” ДУКлар фаолияти синовдан муваффақиятли ўтган. 2018 йилда уларнинг кучи билан 215,0 млрд сўмдан ортиқ иш ҳажми бажарилган ҳамда уларнинг моддий-техника базаси янада кучайган.

2018 йилдан бошлаб “Таъмирлаш-тиклаш хизмати” давлат унитар корхоналари томонидан барча ҳудудларда кўп хонадонли уй-жой фондининг капитал ва жорий таъмирлаш ҳамда туташ ҳудудларни ободонлаштириш ишлари сифатли ва ўз вақтида бажарилган.
 


Rate Count

34

Rating

3.2

Rate this article

Share with your friends

News on the topic