1 июндан табиий газ ва электр энергиясининг нархи ошади
Жамият
−
20 Май 2019
9578Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 ноябрдаги "Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини босқичма-босқич ўзгартириш тўғрисида"ги 897-сонли қарорига мувофиқ 2019 йил 1 июндан бошлаб табиий ва суюлтирилган газ ва электр энергияси учун нархлар оширилади. Бу ҳақда ЎзА нашри хабар тарқатди.
Эслатиб ўтамиз, бу бўйича 2018-2019 йилларда тарифлар ва нархлар ўзгариши графиги тасдиқланган.
Табиий газнинг (1 куб/м учун) нархи:
ҳисоблаш асбоблари бўлганида аҳолининг коммунал маиший эҳтиёжлари учун — 350 сўм;
ҳисоблаш асбоблари бўлмаган ҳолда аҳолининг коммунал маиший эҳтиёжлари учун:
овқат тайёрлаш ва иссиқ сув таъминоти учун — 605 сўм;
иситиш тизими учун — 350 сўмдан ҳисобланади.
Электр энергиясининг нархи (1 кВт соати учун):
I ва II гуруҳдаги истеъмолчилар учун — 370 сўм;
III гуруҳдаги истеъмолчилар учун — 280 сўм;
IV гуруҳдаги истеъмолчилар учун — 392 сўм этиб белгиланади.
LiveБарчаси