Жорий йилнинг 1 июнидан Ўзбекистонда тиббиёт ходимларининг ойлик маоши малака тоифасига қараб яна 15 фоизгача оширилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари билан учрашувда айтиб ўтди.
Давлат раҳбари аввало бу йил бюджет ташкилотлари қаторида, тиббиёт ходимларининг ойлик иш ҳақини ҳам камида 10 фоизга ошириш режа қилинганини таъкидлади.