1 июлдан солиқ қонунчилигида нималар ўзгаради? 

Фойдали

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси эртага, 1 июлдан мамлакат солиқ қонунчилигида қандай ўзгаришлар бўлиши ҳақида маълумот берди.

Унга кўра, 2021 йил 1 июлдан бошлаб: 

  • ўрта тиббиёт мутахассисларига ўзини ўзи банд қилиш асосида “ҳамширалик иши” билан мустақил шуғулланиш учун рухсат берилади; 
  • солиқ тўловчининг идентификация рақамини (СТИР) бериш бекор қилинди. Солиқ органларида солиқ тўловчиларнинг ҳисобини юритиш жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ПИНФЛ - ЖШШИР) орқали амалга оширишга ўтилади;
  • асосий фаолият тури паррандачилик бўлган тадбиркорлик субъектлари учун солиқ имтиёзлари жорий этилади;
  • маиший техникаларни рақамли маркировкалаш бўйича тажриба лойиҳаси старт олади; 
  • давлат органлари, шу жумладан Давлат солиқ қўмитаси ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар порталида ва ўзининг расмий веб-сайтида бир қатор маълумотларни жойлаштиради.

Аввалроқ, 1 июлдан ўзбекистонликлар ҳаётида қандай ўзгаришлар бўлиши ҳақида маълумот берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

солиқ 1 июль

Баҳолаганлар

237

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made