1 февралдан Тошкент – Андижон йўналишидаги поездларнинг жўнаш ва қабул қилиш манзили ўзгаради
Жамият
−
26 Январь 2021
5604Жорий йилнинг 1 февралидан бошлаб, Тошкент – Aндижон – Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган 60/59-сонли йўловчи поездларининг жўнаш ва қабул қилиш манзилига ўзгариш киритилди. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ хабар берди.
Хусусан, мазкур санадан бошлаб, Тошкент – Aндижон йўналишида ҳаракатланаётган 60-сонли йўловчи поезди Тошкент марказий (Шимолий) вокзалидан ҳаракатини бошлайди, шунингдек, Aндижон – Тошкент йўналишида ҳаракатлаётган 59-сонли йўловчи поезди Тошкент марказий вокзалига қабул қилинади.
Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.