1 февралдан поезд чипталари нархи яна ошади
Жамият
−
06 Январь
40172025 йил 1 февраль санасидан бошлаб Ўзбекистонда поезд чипталари нархи қимматлайди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темирйўллари” акциядорлик жамияти хабар берди.
Қайд этилишича, юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” электропоездларнинг VIP, Бизнес тоифадаги чипта нархлари 25% га, эконом тоифадаги чипта нархлари 20% га ҳамда тезюрар йўловчи поездлар “Шарқ", “Насаф” ва “Ўзбекистон” поездларнинг чипта нархлари 30% га оширилмоқда.
Шундай қилиб, "Афросиёб" учун чипталар нархи:
Тошкент — Самарқанд:
- Эконом- 294 минг сўм;
- Бизнес- 450 минг сўм;
- ВИП — 619 минг сўм.
Тошкент — Қарши:
- Эконом- 406 минг сўм;
- Бизнес- 634 минг сўм;
- ВИП — 854 минг сўм.
Тошкент — Бухоро:
- Эконом- 484 минг сўм;
- Бизнес- 751 минг сўм;
- ВИП — 994 минг сўм.
Билдирилишича, нархлар темирйўл инфратузилмаси харажатлари, электр, ёқилғи ва транспорт харажатларини қоплаш, юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездларни харид қилиш ва йўловчи вагонлари паркини янгилаш, вокзаллар фаолиятини замонавий талабларига мувофиқ олиб бориш ва йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида оширилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 2023 йил 10 октябрдаги темирйўл транспорти соҳасини тубдан ислоҳ қилишга оид қарорига мувофиқ, 2024 йил 1 январдан бошлаб тезюрар ва юқори тезликдаги поездларда йўловчи ташиш хизматлари учун давлат тарифлари бошқаруви амалиёти тугатилган ва уларни бозор тамойиллари асосида бошқариш механизми жорий этилганди.
LiveБарчаси