1 декабрдан жарима балларини ҳисоблаш синов тариқасида ишга туширилади
Local
−
29 November 2022 7359 1 minute
Жорий йилнинг 1 декабридан ҳайдовчиларга жарима балларини ҳисоблаш тизими тест режимида ишга туширилади. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, қоидабузарликлар автоматик тарзда дастурий таъминотда қайд этиб борилади. Тест режимида ишлаган вақтда тизимдаги ҳамда содир этилган қоидабузарликлардаги барча хато ва камчиликлар босқичма-босқич аниқланади. Шунингдек, хатолар бартараф этилиб, такомиллаштирилиб борилади.
Аҳолидан келиб тушиши мумкин бўлган эътирозларнинг олдини олиш мақсадида тест режими вақтида аниқланган қоидабузарликлар бўйича баллар ҳисобга олинмайди.
Дастурий таъминот синовдан ўтказилиб, аниқланган хато ва камчиликлар тўлиқ бартараф этилганидан сўнг ишга туширилади. Шундан сўнг ҳайдовчилар томонидан содир этилган қоидабузарликлар учун жарима баллари ҳисобланади.
Аввалроқ жорий йилнинг 1 декабридан қоидабузар ҳайдовчилар учун жарима баллари ҳисоблаш тартиби кучга кириши ҳақида хабар берилганди.
Live
AllOzon teshigi rekord darajada kengaydi
06 November
Oktyabrda inflyatsiya 0,6 foizni tashkil etdi
06 November
O'zbekistonda piyoz narxi nega oshgani aytildi
06 November