Ҳайдовчилар диққатига: 1 декабрдан янги тартиб кучга киради

Бу қизиқ

image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил апрелда имзолаган  "Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ 1 декабрдан қоидабузар ҳайдовчилар учун жарима баллари ҳисоблаш тартиби кучга киради.

Йўл ҳаракати қоидаларига сўзсиз риоя қилинишини таъминлаш ҳамда уларни такроран бузиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида қуйидаги тартибни назарда тутувчи ҳайдовчиларга йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун жарима балларини ҳисоблаш тизими жорий этилади:

•    ҳар бир йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун 12 ой давомида алоҳида жарима баллари ҳисоблаб борилади;

•    ҳисобланган жарима баллари белгиланган миқдордан ошган ҳолларда ҳайдовчи маълум муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан ўрнатилган тартибда маҳрум қилинади;

•    муайян давр мобайнида йўл ҳаракати қоидабузарлиги содир этмаган ҳайдовчиларга кейинчалик ҳисобланган жарима балларини қисқартириш орқали рағбатлантириш чоралари қўлланилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1611

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг