1 апрелдан бошлаб чиқинди хизматлари нархига ҚҚС қўшилади
Жамият
−
26 Январь
7239Жорий йилнинг 1 апрелидан чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун нол даражали ставка бўйича солиқ тўлаш бекор қилинади. Бу ҳақда Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази хабар берди.
Мазкур тартибни жорий этилиши бўйича масъул солиқ органларининг тушунтиришига кўра, хизмат кўрсатувчи корхона томонидан кўрсатиладиган санитар тозалаш хизматлари қийматига нисбатан қўшилган қиймат солиғи ҳисобланади. Ушбу ўзгартириш аҳоли ва тадбиркорлар учун бирдек амал қилади.
Амалдаги хизмат нархи 4000 сўм. Ушбу қийматга 1 апрелдан бошлаб 12 фоиз миқдорда қўшиладиган қиймат солиғи билан ҳисобланганда жами хизмат нархи 4480 сўмга ошади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда чиқиндини олиб чиқиб кетиш нархи ошганди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15