Тошкентда чиқиндини олиб чиқиб кетиш нархи ошди
Жамият
−
04 Январь
6498Бугун, 4 январь куни Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун мажбурий тўлов тарифлари миқдори тасдиқланди.
Қарорда келтирилишича, Тошкентда қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун мажбурий тўлов тарифлари миқдори:
- аҳоли учун бир киши бир ойда – 7500 сўм (ҚҚСсиз);
- бюджет, юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорларга (1 м куб учун) – 89 977,57 сўм (ҚҚСсиз);
- суюқ ва қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун бюджет, юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорларга (1 тн учун) – 188 808,96 сўм (ҚҚСсиз);
- қаттиқ маиший чиқиндиларни “Оҳангарон” чиқинди ташлаш майдонигача НД-310 махсус автомашиналарида (центровоз) олиб чиқиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар (ЧҚЮ ва УК филиали) 1 тн учун – 78 507,57 сўм (ҚҚСсиз);
- корхона ва ташкилот қаттиқ маиший чиқиндиларини (Яшнобод, Яккасарой ва Юнусобод, ЧҚЮ) пунктларига маиший чиқиндиларини қабул қилиш, утилизация қилиш (зичлаш) ва Оҳангарон полигонига ташиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар (ЧҚЮ ва УК филиали) 1 тн учун – 116 461,34 сўм (ҚҚСсиз);
- корхона ва ташкилот қаттиқ маиший чиқиндиларини Оҳангарон полигонига қабул қилиш ва утилизацияси қилиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар (ЧҚЮ ва УК филиали) 1 тн учун – 59 399,61 сўм (ҚҚСсиз);
- корхона ва ташкилотлардан Оҳангарон полигонига чиқинди қабул қилиш ва кўмиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар (ЧҚЮ ва УҚ филиали) 1 тн учун – 861 112,01 сўм (ҚҚСсиз) этиб белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида чиқиндини тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун мажбурий тўлов тарифлари миқдорининг нархлари салкам икки баравар қимматлаётгани ҳақида хабар бергандик.