1,1 кг олтин бўлакларини олиб кетаётган шахс қўлга олинди

3-саҳифа 7295
image

Самарқанд вилояти Булунғур туманида умумий оғирлиги 1,1 килограмм бўлган олтин металл қотишмасини ноқонуний равишда Тошкент шаҳрига олиб кетаётган фуқаро ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Матбуот хизмати хабар берди.
 
Қайд этилишича, департаментнинг Булунғур туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, туман ҳудудидаги “Юқори нуқта” ЙПХ масканида Hyundai Elantra русумли автобобиль тўхтатилиб, кўздан кечирилган.

Натижада, ҳайдовчи Н.М. оғирлиги 1 кг 100 грамм бўлган умумий баҳоси 703,9 млн сўмлик 10 дона олтин металл қотишмаларини Тошкент шаҳрига ўтказиш мақсадида олиб кетаётгани аниқланган. 

Хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Олтин металл қотишмалари эса тегишли тартибда ашёвий далил сифатида олинган.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 251
Рейтинг: 3
t
×