1 000 000 АҚШ доллари банкнотасини сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди
Жамият
−
03 Февраль 2020
8554Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Уйчи тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро С.Л. бошқа фуқаронинг ишончига кириб, уни алдаб, хорижий банклардан кредит олиб бериш ва ўзининг 1 млн АҚШ доллари кўринишидаги купюрасини сотиш эвазига, ундан фирибгарлик йўли билан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.
Банк маълумотига кўра, 1 000 000 АҚШ долларлик банкнота сувенир сифатида чиқарилганлиги, қонуний тўлов воситаси ҳамда валюта қимматлиги ҳисобланмаслиги маълум бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан С.Л.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь