Трамп мақсадига етди

Олам

image

Кеча, 26 октябрь куни Америка Қўшма Штатлари Сенати Эми Кони Барреттни Олий суд судьяси лавозимига тасдиқлади

Барреттга 52 та сенатор овоз берган, 48 нафари қарши чиққан. У вафот этган либераль судья Рут Гинзбургнинг ўрнини эгаллаган.

Судга олтита республикачи ва учта либераль судья тайинланади. Барретт амалдаги давлат раҳбари Дональд Трамп томонидан кўрсатилган учинчи Олий суд судьяси бўлган.

Таъкидланганидек, президентлик сайловларидан олдин Трампнинг номзоди тасдиқланиши унинг кичик бир ғалабаси бўлган. 

Эми Кони Барреттнинг қасамёди жараёнида Трамп "бугунги кун тарихий"лигини айтган. 

Маълумот учун, Барретт – Висконсин, Иллинойс ва Индиана штатлари билан боғлиқ ишларни кўриб чиқадиган АҚШ Апелляция судининг еттинчи округи судьяси. У ўзининг консерватив қарашлари билан танилган. Динига кўра, Барретт – католик. У 48 ёшда. Барретт АҚШ Олий суди ҳозирги таркибининг энг ёш аъзосига айланди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Президенти Дональд Трамп 29 сентябрь куни расман Эми Кони Барретт номзодини АҚШ Олий суди судьяси лавозимига кўрсатиш тўғрисида қарор қабул қилганди. 

Лавозимнинг аввалги эгаси 87 ёшли Рут Бейдер Гинзбург 18 сентябрь куни вафот этганди. Кекса судьянинг ўлимига саратон касаллиги сабаб бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

эми кони баррет

Баҳолаганлар

595

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар