Тошкентдаги ИИО ФМБларда тайинловлар амалга оширилди

Жамият

image

Тошкент шаҳар ички ишлар органларида қатор тайинловлар амалга оширилди. Полковник Ойбек Худойбердиевич Муродов Шайхонтоҳур тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Тошкент ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.

Шунингдек:

Подполковник Жаҳонгир Шокирович Исроилов Юнусобод тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Подполковник Расулжон Рихсимович Машарипов Миробод тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Подполковник Дониёр Хожиакбарович Исаев Яшнобод тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари-тергов бўлинмалари фаолиятини таҳлил қилиш бўлинмаси бошлиғи лавозимига тайинланди.


Мақола муаллифи

Теглар

тайинлов

Баҳолаганлар

160

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг