Мусаев Филиз Эрдўған ва Сой Чже Укка мукофотларни топширди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Беҳзод Мусаев туркиялик Филиз Эрдўған Марашлиўғлу ва кореялик Сой Чже Укка Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотларини топширди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 29 йиллиги арафасида мамлакат Президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан чет эл фуқаролари ва хорижда истиқомат қилаётган ватандошларимизни мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонни имзолаган эди. 

photo5407005814826315768.jpg

Унга кўра, “Kanimed Saglik Cuzumleri LTD” компанияси бошқарув кенгаши (Туркия Республикаси) раиси Филиз Эрдўған Марашлиўғлу хоним I даражали “Саломатлик” ордени билан тақдирланди.

photo5407005814826315767.jpg

Шунингдек, Корея профилактик тиббиёт кафедраси профессори, Корея тиббиёт ассоциацияси ҳузуридаги Коронавирусга қарши чоралар кўриш бўйича штаб маслаҳатчиси Сой Чже Ук ҳам I даражали “Саломатлик” ордени билан тақдирланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Беҳзод Мусаев Филиз Эрдўған Марашлиўғлу Сой Чже Ук

Баҳолаганлар

66

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг