БП Президент ажратган пулларнинг аҳолига тарқатилишидаги муаммоларга муносабат билдирди
Жамият
−
01 Август 2020
14930Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Президентининг фармони билан ёрдамга муҳтож аҳолига тарқатиш учун ажратилган пулларнинг аҳолига етиб боришида муаммолар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Бош прокуратура бу масала юзасидан расмий баёнот берди. Унда фармон ижросини тўлақонли таъминлаш мақсадида махсус штаб тузилгани маълум қилинди. Махсус штаб бажариладиган аниқ тадбирларни белгилаб, ҳудудий прокурорларга алоҳида топшириқлар юборган.
Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, прокуратура органлари томонидан бу борада амалга оширилаётган ишлар, шу жумладан белгиланган пул маблағларининг тўлиқ ва ўз муддатида манзилли етказилиши алоҳида назоратга олинди, қонунбузилиши ҳолатлари аниқланган тақдирда қатъий чоралар кўрилиши таъминланади.
Агарда бундай ҳолатлар кузатилган тақдирда фуқаролардан тегишли ҳудуд прокуратурасига мурожаат қилиш сўралади.
Мурожаат учун телефонлар:
Андижон вилояти прокуратураси – 74 227-1007
Бухоро вилояти прокуратураси – 65 221-1007
Жиззах вилояти прокуратураси –72 226-1007
Қашқадарё вилояти прокуратураси – 75 228-1007
Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси – 61 222-1007
Навоий вилояти прокуратураси – 79 210-1007
Наманган вилояти прокуратураси – 69 227-1007
Самарқанд вилояти прокуратураси – 66 231-1007
Сирдарё вилояти прокуратураси – 67 235-1007
Сурхондарё вилояти прокуратураси – 76 223-1007
Тошкент шаҳар прокуратураси – 71 202-1007
Тошкент вилояти прокуратураси – 71 230-1007
Фарғона вилояти прокуратураси – 73 244-1007
Хоразм вилояти прокуратураси –62 226-1007
Эслатиб ўтамиз, Президентнинг “Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони билан 400 мингдан ортиқ оиланинг 1,7 млн нафар аъзосига 380 млрд сўм пул тақратиш белгиланганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь