Тошкент вилоятида ҳайдовчи пиёданинг ўлимига сабабчи бўлди
Жамият
−
22 Апрель 2020 9447 1 дақиқа
Жорий йилнинг 17 апрель куни Тошкент вилоятида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 33 ёшли пиёда ҳалок бўлди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти маълум қилди.
ЙТҲ соат 17 апрель куни 23:50 ларда Зангиота тумани “Туркистон” маҳалласидан ўтган М-39 йўлида юз берган. Номаълум ҳайдовчи, терговга қадар текширув давомида номаълум автомашинасида Тошкент томон ҳаракатланиб кетаётганда М-39 йўли 818-километри автомобиль қатнов қисмида 33 ёшли фуқаро В.Р.ни уриб юбориб, ҳодиса жойидан яширинган.
Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида пиёда В.Р. ҳодиса бўлган жойида вафот этган.
Ҳолат юзасидан номаълум шахсга нисбатан Зангиота тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) ва 117-моддаси 2-қисми (Хавф остида қолдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Дастлабки тергов жараёнида олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини Тошкент шаҳар Юнусобод туманида яшовчи 26 ёшли А.Ш., бошқарувидаги Nexia русумли автомашинасида содир этганлиги аниқланиб процессуал тартибда ушланган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь