Ўзбекистон ва АҚШ: коронавирус бўйича аналогия нимада?

Таҳлил

image
Туркий Кенгашга аъзо давлатларда аҳвол қандай? Ўзбекистон қайси ўринда бормоқда? north_east

Туркий Кенгашга аъзо давлатларда аҳвол қандай? Ўзбекистон қайси ўринда бормоқда?

Дунё миқёсида коронавирусга чалинган беморлар 2 миллиондан ошиб, айни вақтда 2 016 020 ни ташкил этаётган бўлса, ушбу хасталикдан соғайганлар билан боғлиқ статистик маълумотлар ҳам кишини қувонтиради. Айни вақтга қадар коронавирусни енгиб ўтганлар ярим миллиондан ортиб, 504 254 нафарга етди. 

Соғайиш билан боғлиқ энг юқори кўрсаткичга Хитой эгалик қилмоқда. Мамлакатда 83 356 киши ушбу вирусни юқтириб олган бўлса, улардан 78 311 нафари ёки 93,3 фоизи соғайди. 3 346 киши вафот этди. Айни вақтда Хитойда мавжуд беморлар 1 699 нафарни ташкил этмоқда. 

Эронда касаллик қанчалик тез суръатларда тарқалган бўлса, соғайиш ҳам шунга монанд бўлди. Мамлакатда коронавирусга чалинган 76 389 кишининг 49 933 нафари ёки 65,5 фоизи соғайди. 4 777 киши вафот этди. Мавжуд беморлар 21 679 киши.

Кейинги ўринни Европа мамлакатлари орасида Германия эгаллаб келмоқда. Мамлакатда 133 154 та коронавирус билан боғлиқ ҳолат аниқланган бўлса, уларнинг 54,5 фиоизи ёки 72 600 нафари соғайди. 3 592 бемор вафот этди. Айни вақтда мамлакатда 56 962 киши бемор сифатида рўйхатга олинган. 

Кейинги ўринни эса Испания забт этмоқда. Мамлакатда вирус билан касалланиш 177 633 тага етди. Беморларнинг 70 853 нафари ёки 39,8 фоизи соғайди. 18 579 киши ушбу вирусдан вафот этди. Айни вақтда мавжуд беморлар 88 201 кишини ташкил этмоқда. 

Францияда эса коронавирусга чалинган 131 365 нафар бемордан 31 273 нафари ёки 23,8 фоизи соғайди. Мамлакатда 15 750 киши коронавирусдан вафот этди. Айни вақтда беморлар 84 342 нафар. 

Италияда эса 165 155 нафар бемордан 38 092 нафари ёки умумий касалланганларнинг 23 фоизи соғайган. Ўлим кўрсаткичи эса 21 645 тага етди. Мамлакатда мавжуд беморлар 105 418 нафарни ташкил этмоқда.

АҚШ қўлга киритган натижани касалланганлар сонига нисбатан юқори дейиш қийин. Аммо, қандай бўлишидан қатъи назар мамлакатда 50 107 киши соғайган. Бу умумий касалланганларнинг бор-йўғи 8,1 фоизини ташкил этмоқда. Мамлакатда коронавирус билан боғлиқ 613 187 та ҳолат қайд этилган. Улардан 26 950 нафари вафот этган. Мавжуд беморлар эса 536 130 нафар.

Ўзбекистон ва АҚШнинг коронавирус борасида ўхшаш жиҳатлари ҳам айнан соғайиш фоизлари билан боғлиқ. Ўзбекистонда коронавирус қайд этилган беморлар 1 302 нафарга етди. Улардан 107 нафари ёки 8,2 фоизи соғайди, 4 киши вафот этди. Мамлакатда беморлар сони 1 191 нафарни ташкил этмоқда. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-АҚШ

Баҳолаганлар

379

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг