Президент Администрацияси тадбиркорлар учун махсус Telegram-ботни ишга туширди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси коронавирус пандемияси шароитида иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш учун махсус "Help Business" (Бизнесга Ёрдам) Telegram-ботини ишга туширди. Бот карантин вақтида тадбирокорлар ва расмийлар ўртасида ўзига хос кўприк вазифасини ўтайди.

Бот орқали карантин даврида иқтисодиёт тармоқлари фаолият кўрсатишининг барқарорлигини таъминлашга оид қабул қилинаётган Президент қарорлари лойиҳаларига таклифлар бериш мумкин.

Help Business Uzbekistan номли бот қуйидаги манзилда жойлашган: http://t.me/help_business_uzbot

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 19 мартдаги фармони билан инқирозга қарши чоралар доирасида Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасига 500 миллиард сўм қўшимча маблағ берилиши белгиланди. 3 апрель куни Президент тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги фармон имзолади.


Мақола муаллифи

Теглар

Президент Администрацияси

Баҳолаганлар

118

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг