Тахиатош ИЭСда буғ-газ қурилмаси ишга туширилди
Жамият
−
04 Апрель 2020
4941Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти аҳолисини электр энергиясига бўлган эҳтиёжини тўлиқ қоплаш мақсадида бугун, 3 апрель куни Тахиатош ИЭСда 280 МВт қувватдаги дастлабки буғ-газ қурилмаси ишга туширилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди.
Ушбу йирик инвестицион лойиҳа Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 11 сентябрдаги Тахиатош ИЭСда 230-280 МВт қувватга эга иккита газ-буғ қурилмаларини қуриш” инвестиция лойиҳасини амалга оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ бажарилмоқда.
Лойиҳа замонавий технологиялар асосида Жанубий Кореянинг Hyundai Engineering ва Hyundai Engineering & Construction компаниялари консорциуми билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.
Маълумот учун, Тахиатош ИЭСда амалга оширилаётган лойиҳанинг умумий қуввати 560 МВт бўлиб, июль ойида тўлиқ ишга туширилиши режалаштирилган.