Бойматов ноинсоф, сотқин, хоин – Саидов “ГАИ”ларнинг пора олиши ҳақида (видео)

Жамият

ЙПХ ходими пора олаётганда ушланди north_east

ЙПХ ходими пора олаётганда ушланди

Охирги вақтларда Йўл-патруль хизмати ходимига пора беришга уринган ҳайдовчи қўлга олингани ҳақида хабарларга тез-тез дуч келадиган бўлдик. Шунда савол туғилади: “наҳот “ГАИ” ходимлари пора олмай қўйган бўлса, йўқса нега фақат пора таклиф қилганлар қўлга олиняпти? Ёки “қарға-қарғанинг кўзини чўқмимайди” қабилида иш қилишяптими?”, деган фикр ўтади.

QALAMPIR.UZ мухбири ҳудди шу масала юзасидан Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи Олимжон Саидовга мурожаат қилди.

“Пора масаласига келсак. Биласизларми, охирги йилларда кўп аттестациялар ўтказилди. “Гуруч курмаксиз бўлмайди”, дейишадику, мен ходимларим 100 фоиз адолатли, ноқонуний ҳаракат қилмайди деб жавоб беролмайман. Аммо 90 фоизи бу йўналишда узоққа боролмаслигимиз, обрў тополмаслигимиз, халқ розилигини ололмаслигимизни англаб етди. Ҳозир вилоятларда ҳар бир ҳодим билан умумий мажлисда эмас, бирма-бир уйига бориб, гаплашяпмиз. Улар ҳам қарши бу нарсага. Ҳозир биласизлар, ойлик маош яхши, рағбатлантириш бор. Ундирилган жаримадан фоиз олади. Пора олишнинг ҳожати йўқ.

Жиноят кодексининг 211-моддаси бор – “Пора бериш”. Боди-камераларда олинган видеолар бор, фуқаролар қўймасдан тиқяпти. Прокуратура эртага провокация қилибсан дейди. Ходимлар (ЙПХ инспекторлари – таҳр.) тушунтиряпти бу ишингиз ноқонуний, 211-модда билан жавобгарликка тортиласиз деб. Фуқаролар қўймаганидан кейин мурожаат қиляпти”, дейди ЙҲХББ бошлиғи.

У Йўл-патруль хизмати инспекторларининг пора олиш ҳолатлари ҳақида жуда кам маълумот берилиши ҳақидаги саволга қуйидагича жавоб берди:

“Борини берамиз. Беркитиш йўқ. Мана Тошкент шаҳридаги махсус дивизион инспектори Бойматов ноинсоф, сотқин, хоин. Шунга қилинган ҳаракатни бир тийин қилиб, ювиб юборди. Бойматовни расмигача қўйдик, бошқалар ҳам кўрсин. Ҳозир беркитадиган замон эмас, мен айтмасам, бошқалардан эшитасиз.”


Мақола муаллифи

Теглар

коррупция

Баҳолаганлар

405

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг