Тоза ичимлик суви билан таъминлаш 91 фоизга етказилади – Бош вазир ваъдаси

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов 2030 йилгача Ҳукумат олдида турган устувор вазифалар ва режалар ҳақида маълумот берди. Бош вазирнинг қайд этишича, Ўзбекистонда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш 91 фоизга етказилади. 

“Аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш, сувнинг сифатини яхшилаш сув истемъолини ҳисобга олишнинг замонавий инновацион тизимларини жорий этишни назарда тутган 2020-2030 йилларга мўлжалланган Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимини ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилади. Бунда 2030 йилда аҳолининг ичимлик суви таъминоти даражасини бугунги кундаги 69 фоиздан 91 фоизга, шаҳарлар ва туман марказларидаги оқова сув тизими таъминоти даражасини 16 фоиздан 31 фоизга етказилиши таъминланади”, дейди Арипов.

Таҳририят: Айни вақтда мамлакат аҳолисини айниқса 11 мингдан зиёд қишлоқларни тоза ичимлик суви билан таъминлаш ўта долзарб масала бўлиб қолмоқда. 

Мамлакатда марказлашган тармоқлар орқали тоза ичимлик суви билан таъминлаш даражаси 68 фоизни ташкил этмоқда. Бу кўрсаткич, жумладан, Қорақалпоғистонда 52 фоиз, Бухорода 53, Қашқадарё ва Сурхондарёда 54, Хоразмда 56 фоизга етган, холос.

Тошкент шаҳрида сув таъминоти корхоналари рентабеллиги 7 фоиз, Андижон ва Қашқадарёда 6, Навоийда 3 фоизни ташкил этади. 

27 минг километр ёки 38 фоиз сув тармоқлари авария ҳолатида бўлса, 2 мингта ёки 20 фоиз сув насослари ишдан чиққан. Шаҳарларнинг фақат 79 тасида (57 фоиз) канализация тизими мавжуд, унинг ҳам 23 фоизи таъмирга муҳтож.


Мақола муаллифи

Теглар

Абдулла Арипов Бош вазир

Баҳолаганлар

35

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг