Қайси футболчи энг кўп пул топади?

Спорт

image

France Football нашри томонидан энг кўп даромад топадиган футболчилар рейтинги тузиб чиқилди. Рейтингни тузишда маош, бонус ва бошқа даромадлар ҳам ҳисобга олинган.

Рейтингнинг биринчи поғонасини йилига 130 млн евро ишлаб топадиган “Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси банд қилган. Иккинчи ўринни бўлса, унинг азалий рақиби Криштиану Роналду эгаллаган. “Ювентус” форвардининг йиллик даромади 113 млн еврони ташкил қилади.

Кучли учликни эса ПСЖ ҳужумчиси Неймар 91,5 млн евро билан якунлаб берган. Топ бешликдан Антуан Гризманн (“Атлетико М”, 44 млн евро) ва Гарет Бэйл (“Реал”, 40,2 млн евро) ҳам ўрин эгаллади.

Қўшимча қилиш зарур, футболчиларнинг умумий даромидида солиқ тўловлари ҳисобга олинмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Лионель Месси Криштиану Роналду

Баҳолаганлар

159

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг