Игор Ким Ҳабибнинг Ўзбекистондаги академияси ва Шоҳжаҳон Эргашев ҳақида гапирди

Спорт

image

Россиялик спортчи, мутлақ жанглар чемпионатининг (UFC) енгил вазн тоифасида чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедов Ўзбекистонда жанг санъатини ўргатувчи академия очмоқчи экани ҳақида хабар берган эдик. 

"Premier Beverages" директорлар кенгаши раиси Игорь Ким МДҲ мамлакатларида ММА жанглари ўтказиш режалари ҳақида маълумот бераркан, Ўзбекистонда Ҳабаб Нурмуҳамедов академиясини очиш масаласига ҳам тўхталиб ўтди. 

Игорь Ким ва унинг компанияси Ҳабиб Нурмуҳамедовни ушбу йўналишда қўллаб-қувватлашга тайёр.

“Ўйлайманки, бу эртанги кун масаласи эмас, ҳозир Ҳабиб Махачкалада Россия, эҳтимол Европадаги энг яхши заллардан бирини очишга тайёрланмоқда. Умуман биз уни доим қўллаб-қувватлаймиз, йил давомида бирор марта унинг лойиҳада иштирок этишдан бош тортганимиз йўқ”, деди Ким.

UFC таркибига кирадиган спортчилар ҳақида гапирганда, у МДҲ мамлакатларида, масалан, Қозоғистон ва Беларусда моҳир курашчилар кўп эканлигини таъкидлади.

"Жуда истиқболли ўзбек жангчиси – мукофотлар совриндори Шохжаҳон Эргашев. Яқинда таниқли беларуслик спортчи билан шартнома имзолаймиз. Қозоғистонда эса ноёб спортчимиз бор – у ёшлигида бир оёғини йўқотган, лекин ногирон бўлишига қарамай соғлом спортчилар қаторида иштирок этмоқда ва ғолиб бўлмоқда", дейди Игорь Ким. 

Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб Нурмуҳамедовнинг Ўзбекистонга навбатдаги ташрифи ва мамлакатда ўз академиясини ташкил этишига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг кенжа куёви – Президент хавфсизлик хизмати раисининг биринчи ўринбосари – Триатлон федерацияси раиси Отабек Умаров бошчилик қилмоқда. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳабиб Нурмуҳамедов Игорь Ким

Баҳолаганлар

100

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг