Мадримов навбатдаги жангга Нью-Йорк кўчаларида тайёрланяпти
Спорт
−
03 Октябрь 2019
9522Ўзбекистонлик профессионал боксчи Исроил Мадримов 5 октябрь куни ўтказиладиган навбатдаги жанггига ҳозирлик кўрмоқда.
У проф боксдаги учинчи баҳсини мексикалик Алехандро Баррерага қарши ўтказади. Баррера шу пайтгача 34 бор рингга кўтарилган бўлиб, 29 жангда ғалаба қозонган ва 5 бор мағлубият аламини таътиб кўрди.
Айни пайтга келиб Мадримов Нью-Йоркда тайёргарликнинг сўнгги босқичини олиб бормоқда. Эътиборлиси, боксчи Нью-Йоркдаги марказий кўчаларнинг бирида очиқ машғулот ўтказди. Уни томоша қилиш учун шаҳарда истиқомат қилаётган ўзбекистонликлар ва кўп сонли бокс мухлислари ташриф буюришди.
Бўлажак жанг машҳур “Мэдисон сквер гарден” аренасида ўтказилади. Унда марказий баҳс қозоғистонлик Геннадий Головкин ва украиналик Серегий Деревяненко ўртасида кечса, мутахассислар Мадримов иштирокидаги жангни аҳамияти жиҳатидан ундан кейинги поғонага қўйишмоқда.
Бўлажак тўқнашув Тошкент вақти билан тахминан тонгги соат 06:00дан кейин бошланади. Бокс ихлосмандлари Мадримов-Барреро ўртасидаги жангни “Спорт” телеканали орқали тўғридан тўғри томоша қилишлари мумкин.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15