Қора қамишда ёнган кафе ярим соат деганда ўчирилди
Жамият
−
28 Июнь 2019
7333Аввалроқ, Тошкент шаҳар,р Олмазор тумани Қора қамиш даҳасида жойлашган "Шаббода" миллий таомлар кафесида ёнғин чиққани, аланга оқибатида кафе атрофи ўраб олиниб, кўчада автомобиль ҳаракати вақтинча тўхтатилгани ҳақида хабар берган эдик. Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати мазкур ёнғин тафсилотларини маълум қилди.
Унда қайд этилишича, ёнғин соат 20:41да келиб чиққан. Ўт кетиши оқибатида кафенинг ички ва том қисми 350 кв метр майдони ёнган. Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 20:49да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 21:08 қуршаб олиниб, соат 21:18да ўчирилган. Ёнғин жойига 8 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган.
Ёнғин, оловдан эхтиётсизлик билан фойдаланиш оқибатида содир бўлган, деб таҳмин этилмоқда. Ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғинда инсонларни ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади.
QALAMPIR.UZ’нинг аниқлашича, ёнғинда газ баллони бўлган Cobalt автомобили портлаган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15