“Шербеклигизни исботланг”. Болаларга “дух” бераётган педагог устидан текширув бошланди
3-саҳифа
−
06 Январь
46080Ижтимоий тармоқларда аввалроқ “Шербек” исмли болага бақириб, "инновацион" усулда курс ўтган аёлнинг бу сафар дудуқланишдан азият чекаётган болани сўкиниш орқали ҳамда қўрқитиш усулида даволаётгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани муносабат билдирди.
Аниқланишича, ушбу видео 2023 йилнинг декабрь ойида Жиззах шаҳрида якка тартибдаги тадбиркор, педагог бўлиб фаолият юритувчи Ж.Д. томонидан ўтказилган семинардан олинган. Унда аёлнинг нутқ бузилиши билан оғриган болани қийнаб, бақириб дарс ўтаётгани акс этган. Шунингдек, педагог болани даволашда уни туртиб, ҳақоратли сўзлардан фойдаланган.
Қайд этилишича, ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Ушбу ҳолат Юнусобод тумани прокуратураси томонидан назоратга олинган. Ўрганиш натижаларига кўра, қонуний қарор бўйича қўшимча маълумот берилади”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь