Риштонлик Дима Қаюмнинг кутубхонаси бузиляпти. Печкачи Алламжоновга мактуб йўллади

Жамият

image

Дима Қаюм (Дилшод Болтабоев)ни ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари яхши танийди. Фарғона вилояти Риштон туманида Деҳқон бозорида кутубхона ташкил этиб, ўқувчиларни, китобсеварларни турли адабиётлар билан беминнат таъминлаб келаётган Дима Қаюмнинг кутубхонаси ноқонуний қурилма экани айтилиб, бозор маъмурияти томонидан бузиб ташланиши айтилиб, бир неча бор таҳдид қилинди. Ўтган сафар бу масала жамоатчилик, депутатлар ва ўша вақтдаги Президент Матбуот хизмати раҳбари Комилжон Алламжовнинг аралашуви билан кун тартибидан чиққанди ва Дима Қаюмнинг кутубхонаси сақлаб қолинди.

Орадан вақт ўтиб, риштонлик оддий печкачига оид кутубхона мансабдорларга яна ҳалал беришни бошлаган кўринади. Дима Қаюм кутубхонаси бузиб юборилаётгани ҳақида Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комилжон Алламжоновнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига мактуб йўллаган. У шундай деб ёзади:

Мазкур мактубдан сўнг, Алламжонов ҳолат юзасидан ижтимоий тармоқларда баёнот билан чиқди. Алламжонов қуйидагиларни қайд этган: 

"Менга Facebook ижтимоий тармоғи орқали Дима Қаюм тахаллуси билан танилган риштонлик тадбиркор ва блогер Дилшод Болтабоевдан сиз суратда кўриб турган мурожаат келиб тушди.

Дима Қаюм, энг аввало, сизга китоб мутолааси ва унинг тарғиботи йўлида қилаётган саъй-ҳаракатларингиз, Президентимиз сиёсатини тарғиб этиб, бизга бу борада кўмакчи бўлаётганингиз учун раҳмат. Ҳеч шубҳасиз, китобхонлик ва мутолаа бугунги куннинг энг муҳим ҳамда долзарб масалалардан биридир”.

Алламжонов Дима Қаюмнинг мактубига очиқ хат кўринишида жавоб бераркан, мазкур масала назоратга олингани ва ижобий ҳал этилишини қайд этади.  

"Мурожаатингизда айтилган масала атрофлича ўрганилди ва уни ҳал этиш чоралари кўриляпти. Сизга телефон орқали қўнғироқ қилиб айтганимдек, бугунги кунда туманда бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари бошланган. Биз вилоят ҳокими Шуҳрат Мадаминович билан келишган ҳолда, сизнинг кутубхонангиз ўз фаолиятини давом эттириши учун керакли чораларни кўряпмиз. Кутубхона учун тумандаги энг яхши жойни танласангиз, ўша ерда биргаликда кутубхона қурамиз", дейди Алламжонов. 

Агентлик директори сўзини якунларкан, "Шуни алоҳида таъкидламоқчиман — Агентлик китобхонликни тарғиб қилишга бел боғлаган ҳар бир кишини ҳимоя қилишга, қўллаб-қувватлашга ва ёрдам беришга тайёр. Сиз ва сиз каби китобхонликка бефарқ бўлмаган, бу борада ўзининг беғараз хизматини аямаётган  инсонлар билан ҳамиша биргамиз", дея қўшимча қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Комилжон Алламжонов Дима Қаюм Дилшод Болтабоев

Баҳолаганлар

71

Рейтинг

3.5

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг