ЕЧЛ финалидан олдин “Тоттенҳем”нинг уч футболчиси жароҳатидан қутулди
Спорт
−
24 Май 2019
5227Европа Чемпионлар лигаси финали олдидан “Тоттенхэм”нинг уч футболчиси жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлди. Бир қанча вақт давомида жароҳатини даволаган асосий таркиб футболчилари бугун машғулотларда қатнашишди.
“Шпорлар” расмий сайти ушбу машғулотда Ян Вертонген, Давинсон Санчес ҳамда Харри Кейн сафга қайтганини маълум қилди. Клубдагилар уларнинг финал ўйинигача тайёр бўлишларига умид боғламоқда.
Маълумот учун, “Ливерпуль”га қарши кечадиган финал баҳси 1 июнь куни Мадриддаги “Ванда Метрополитано” стадионида ўтказилади.