“Қирғизистон-Ўзбекистон” бизнес-форумида 1,6 млрд долларлик шартномалар тузилди

Жамият

image

Бишкекда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи доирасида “Қирғизистон-Ўзбекистон” бизнес-форуми ташкил этилди.

Бизнес-форуми очилиш маросимида Вазирлар Маҳкамаси Раиси – Қирғизистон Президенти Администрацияси раҳбари Оқилбек Жапаров йиғилганларга табрик сўзи билан мурожаат қилди. У мамлакатлар ўртасидаги стратегик шериклик муносабатлари юқори даражада эканини таъкидлади.

Қайд этилишича, 2022 йилнинг 11 ойи якунларига кўра, икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 543,2 миллион долларни ташкил этди. 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 21 фоизга ўсган.

“Албатта, бу стратегик ҳамкорларнинг ўзаро савдоси учун чегаравий кўрсаткичлар эмас. Умид қиламанки, яқин келажакда товар айирбошлаш ҳажми миллиардлаб долларга етади”, дейди Оқилбек Жапаров.

Форум якунлари бўйича кимё, электротехника, автомобилсозлик, тўқимачилик саноати, қишлоқ хўжалиги, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, чарм маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва бошқа соҳаларда умумий қиймати 1,6 миллиард доллардан ортиқ бўлган мустаҳкам келишувлар тўплами имзоланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made