Афсонавий футболчи ўлимга ҳукм қилинди

Спорт 43390
image

Эрон терма жамоасининг афсонавий футболчиси Али Дайи ўлим жазосига ҳукм қилинди.  Бу ҳақда Озарбайжоннинг Caliber.az сайти хабар берди.

Маълум бўлишича. Дайи талаба қиз ўлдирилишидан кейин бошланган намойишларда иштирок этганликда айбланиб, ҳибсга олинган. Дайидан ташқари яна 15 минг киши ўлим жазосига ҳукм қилинган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 16 сентябрь куни Эронда ахлоқ полицияси томонидан нотўғри ҳижоб кийгани учун ҳибсга олинган 22 ёшли талаба Маҳса Амини вафот этди. Унинг вафотидан сўнг мамлакатда норозилик намойишлари бошланди.

Намойиш сифатида бутун мамлакат бўйлаб аёллар ҳижобни ёқиб, сочларини кесмоқда. Ушбу норозилик дунёнинг бошқа мамлакатларида ҳам акс-садо bermoqda. Намойишчилар кўчаларни тўсиб, хавфсизлик кучларига тош отди, полиция машиналари ва ахлат қутиларига ўт қўйди, ҳукуматга қарши шиорлар айтишди.

Амини ўтган ҳафта пойтахтда Эрон ахлоқ полицияси томонидан аёлларнинг сочларини ҳижоб ёки рўмол, қўл ва оёқларини кенг кийим билан ўрашни талаб қилувчи қонунни бузганликда айбланиб ҳибсга олинган эди. 

Қўлга олинганидан уч кун ўтгач, Амини вафот этди. Расмийларга кўра, ўлимга "юрак етишмовчилиги" сабаб бўлган. Аммо марҳумнинг қариндошлари қизнинг юрагида ҳеч қачон муаммо бўлмаганини даъво қилмоқда. Улар жабрланувчини калтаклаш оқибатида вафот этган, деб тахмин қилмоқда. 

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари вазифасини бажарувчи Нада Ал-Нашиф Амини полиция томонидан калтаклангани ҳақидаги хабарларга ишора қилди.

Америка Қўшма Штатлари ҳибсга олингандан кейин вафот этган эронлик Маҳса Амини ўлими сабабли Эроннинг ахлоқ полициясига қарши санкциялар киритди. Кейинроқ Канада ҳам бир неча ўнлаб Эрон расмийлари, бизнес вакиллари, шунингдек, Эрон ахлоқ полициясига қарши санкциялар жорий этишга қарор қилди.

Теҳронда Эрон ахлоқ полицияси томонидан Ислом Республикасининг қаттиқ кийиниш қоидаларини бузгани учун ҳибсга олинганидан кейин комага тушиб, вафот этди.

Эронда унинг ўлимидан сўнг бутун мамлакат бўйлаб мисли кўрилмаган норозилик тўлқини кузатилди, сўнгги тўрт ҳафта ичида камида 233 намойишчи ҳалок бўлди.

Намойишчилар полиция ва “Басиж” милицияси аъзоларига ҳужум қилган, Қуръонни таҳқирлаган, масжидлар ва ҳукумат биноларига ўт қўйган, ҳижобли аёлларга ҳужум қилган, тез ёрдам машиналари ва ёқилғи қуйиш шохобчаларига ҳужум қилинган. Иштирокчилар Эроннинг турли шаҳарларида ҳибсга олинди.

Шахзод Шукуров
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1700
Рейтинг: 3
Теглар
t
×