Жиззахдаги туманлардан бирида ҳоким ўзгарди

Жамият 10706
image

Жиззах вилоятининг Зафаробод туманига Ўткирбек Раҳмонов ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Бунга қадар Ўткирбек Раҳмонов Жиззах вилояти ҳокимлиги Ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари лавозимида фаолият юритган.

Аввалроқ Андижон ва Жиззах вилоятлари ҳокимларига ўринбосарлар тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 324
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×