Эртага Финляндия ва Швециянинг НАТОга киришида муҳим қадам ташланади

Олам

image

Финляндия ва Швециянинг НАТОга қўшилиши тўғрисидаги протоколлар эртага , 5 июль куни имзоланади, давлатлар ушбу ҳужжатларни НАТОнинг барча 30 аъзоси ратификация қилгандан сўнг иттифоққа киради. Бу ҳақда бугун, 4 июль куни альянс штаб-квартираси маълум қилди. 

“[НАТО] иттифоқчилари 5 июль куни Финляндия ва Швеция билан аъзолик протоколларини имзолайди”, дейилади баёнотда. 

Маросимда НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг, шунингдек, Финляндия ва Швеция Ташқи ишлар вазирлари Пекка Ҳаависто ва Анн Линде иштирок этади. 

Альянс матбуот хизматининг таъкидлашича, одатда бир давлатни альянсга таклиф қилиш ва расмий ҳужжатларни имзолаш ўртасида бир неча йил давом этадиган "қўшилиш музокаралари" 4 июль куни НАТО штаб-квартирасида ёпиқ эшиклар ортида ўтказилади. 

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Президенти Жо Байден АҚШ Конгрессининг тегишли қўмиталарига Швеция ва Финляндиянинг НАТОга қабул қилинишига оид ҳужжатларни юборди

Маълумот учун, 28 июнь куни Туркия, Финляндия Президентлари, Швеция Бош вазири ва НАТО Бош котиби иштирокида НАТО саммити олдидан тўрт томонлама музокаралар ўтказилди. Музокаралар натижасига кўра, уч мамлакат Ташқи ишлар вазирлари “Учлик меморандуми”ни имзоладилар. Меморандумга кўра, Финляндия ва Швеция НАТОга аъзо бўлиш учун халқаро терроризм ва экстремизмга қарши курашда барча талабларни бажаради, Туркияда террористик ташкилот деб тан олинган тузилмалар – "Курдистон ишчи партияси", "Сурия халқ мудофааси отряди" ва ФЕТО билан мулоқотни тўхтатади ва ўзи ҳам уларни террористик ташкилот сифатида қайд этади. Қолаверса, миллий қурол-яроғ эмбаргоси олиб ташланади.

 


Мақола муаллифи

Теглар

НАТО

Баҳолаганлар

14

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг